“Бу ташкилотимиз тарихидаги энг катта йўқотиш”. Гутерриш ўлдирилган БМТ ходимлари ҳақида гапирди
Олам
−
17 Январь
63312023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида БМТнинг 152 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
Гутерришнинг қайд этишича, инсонпарварлик ёрдамини етказаётган ходимлар катта босим остида ҳаракатланиб, уларга ҳеч қандай хавфсизлик кафолати берилмайди. Шунга қарамай, ходимлар анклавда жонларини хатарга қўйиб, жабрланаётганларга ёрдам кўрсатяпти.
“7 октябрдан бери Ғазо секторида БМТнинг 152 нафар ходими ҳалок бўлди, бу ташкилотимиз тарихидаги энг катта йўқотиш", дейди Гутерриш.
Аввалроқ, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ғалабага қадар урушни давом эттиришини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғазода 75 кунлик тўқнашувлар давомида БМТнинг 136 нафар ходими ўлгани билдирилган. 2023 йилнинг ноябрь ойида эса Бош котиб Ғазо болалар қабристонига айланаётганидан ташвишда эканини айтиб ўтганди.