Бу сайловчига бўлган ҳурматсизлик – Истамов
Жамият
−
17 Декабрь 2019
580522 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловга оз қолди. Сайлов куни яқинлашгани сари, ижтимоий тармоқларда партиялар номзодларининг таржима ҳоли битилган афишалар суратлари тарқалмоқда. Уларда эса номзоднинг туғилган йили иш бошлаган йилига мутаносиб эмас. Масалан, номзоднинг 1985 йилда туғилгани айтилса, кейинчи хатбошида 1986 йилда фалон ташкилотда обрўли лавозимда иш бошлагани қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бундай мантиқсиз афишаларнинг сайлов участкаларига қадар етиб боришини сайловчиларга нисбатан ҳурматсизлик деб атади.
"Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда айрим депутатликка номзодларнинг плакатларидаги қўпол хатоликлар ҳақида чиққан маълумотларни, уларга нисбатан юртдошларимизнинг билдирган муносабатларини ҳам кузатиб бормоқда.
Марказий сайлов комиссияси тарғибот плакатларида йўл қўйилган бундай камчиликларни кескин қоралайди.
Бу сиёсий партиялар томонидан ҳам, депутатликка номзодлар томонидан йўл қўйилган хатолик эмас, сайловчига бўлган ҳурматсизлик деб баҳолаймиз", дейди МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов.
LiveБарчаси