Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира мавжуд – Шавкат Мирзиёев

Жамият

photo_2020-07-14_18-53-28

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани муносабати билан биз карантин талабларини яна кучайтиришга мажбур бўлдик.

Нега деганда, очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди.

Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади. Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз”, дея вазиятга баҳо берди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мамлакатдаги вазият мунтазам ўрганиб борилаётгани ва керакли чоралар кўрилаётганига тўхталиб ўтди.

“Республика махсус комиссияси томонидан вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд.

Энг муҳими, фидойи ва жасур шифокорларимиз ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажармоқда”, деб таъкидлади Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг