“Бу депутатга Туркия парламентида жой йўқ”. Эрдўған “ғазаб оти”га минди

Олам 31552
image
-

1915 йилда Усмонли империясида юз берган этник можарога геноцид тусини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Анқарага тақдим этган курдпараст партия депутатига Туркия парламентида жой йўқ. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған таъкидлади. 

“Биз [қонун лойиҳасини] олий инстанцияда очиқ хиёнат сифатида қабул қиламиз”, деган Эрдўған.

У “Парламент қонунчилиги ва ахлоқ нормаларини бузган” депутатга нисбатан зарур чоралар кўрилишига умид билдирган. 

Туркия томонидан 1915 йилдаги можарони геноцид деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Туркия парламентига курдпараст Халқлар демократияси партияси вакили Гаро Пайлан томонидан тақдим этилган.

Кеча, 25 апрель куни Анқара прокуратураси мухолифатдаги Халқлар демократияси партияси депутати Мустафо Сезгиннинг Twitter’да арманлар геноциди ҳақида ёзган пости учун тергов бошлаган. Текширув Туркия Жиноят кодексининг 301-моддаси (“Турк давлатини оммавий ҳақорат қилиш”) бўйича олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Туркия 1915 йилда Усмонли давлати даврида юз берган можарога геноцид туси берилишини қаттиқ қоралайди. 20 дан ортиқ давлат бу воқеаларни геноцид деб тан олган. 

Қайд этиш керакки, кеча, 25 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден 1915 йил воқеалари юзасидан баёнот берганди. У ўз нутқида 1915 йилдаги можарони геноцид деб атаган.

Шундан сўнг, Эрдўған бу баёнотни тарихий ҳақиқатга зид эканини ва Анқара учун ҳеч қандай маънога эга эмаслигини айтганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1130
Рейтинг: 3
t
×