Байденнинг 1915 йил бўйича баёноти тарихий ҳақиқатдан йироқ – Эрдўған

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг 1915 йилда Усмонли давлатида содир бўлган воқеалар ҳақидаги баёнотлари тарихий ҳақиқатга зид, бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотларга асосланган ва Анқара учун ҳеч қандай маънога эга эмас. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида айтиб ўтди.

“Жаноб Байден арманлар тарихини тўғри ўрганиши ва билиши керак. Биз уни бу тарихни билмай туриб Туркияга қарши чиқишга уринганини кечира олмаймиз”, деган Туркия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Байденнинг 1915 йил воқеалари ҳақидаги баёнотлари эътиборга лойиқ эмас, чунки улар мутлақо ёлғон ва ишончсиз маълумотларга асосланган.

“Арманистоннинг даъволарига оид баёнотлар, агар турли мамлакатлар ҳукуматлари ва парламентлари томонидан тан олинган, деб айтиш мумкин бўлса, биз учун ҳеч қандай кучга эга эмас”, деган Президент Эрдўған.

Қайд этиш керакки, кеча, 25 апрель куни Президент Жо Байден 1915 йил воқеалари юзасидан баёнот берганди. У ўз нутқида 1915 йилдаги можарони геноцид деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг