“Бу ҳақиқатга тўғри келмайди”. Украина Россиянинг айбловига жавоб қайтарди

Олам

image

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) Россия Федерацияси “Запорожье атом электр станциясидаги провокация” ҳақида дезинформация тарқатганини маълум қилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши курашиш маркази хабар берди.

“РФ Мудофаа вазирлиги Украина БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага ташрифи вақтида Запорожье АЭСда резонансли провокация тайёрлагани ҳақида дезинформация тарқатди. Хусусан, Мудофаа идораси 19 август куни Киев режими ЗАЭСда баҳсли провокация тайёрлаётганини, натижада Россия техноген офат яратишда айбланишини ҳамда эҳтимолий воқеалар ривожини маълум қилди”, дейилади МХМК муносабатида.

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

“Сизни огоҳлантирамиз: босқинчи кучлар томонидан Запорожье АЭСнинг деярли узлуксиз провокацион ўққа тутилиши фактлари аниқланганлигини ҳисобга олсак, Украина мудофаа кучларининг провокациялари ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва тўғридан-тўғри дезинформациядир!”, дейилади раддияда.

Дезинформацияга қарши курашиш маркази шунингдек, ҳаво ҳужуми сигналларини эътиборсиз қолдирмаслик  ва “2 девор” ва “2 чиқиш” қоидаларини унутмасликка чақирган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков Украина ЗАЭСда жиддий провокация тайёрлагани ва унда расмий Москвани айблашни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 август куни Украинанинг Львов шаҳрида Украина Президенти Владимир Зеленский, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида уч томонлама йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг