Россия Украинани ЗАЭСда техноген фожиа тайёрлашда айблади

Олам

image

Расмий Киев эртага, 19 август куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага ташрифи чоғида Запорожье атом электр станциясида (ЗАЕС) резонансли провокацияни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги (МО) расмий вакили, генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.

“19 август куни Киев режими БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага ташрифи чоғида Запорожье атом электр станциясида резонансли провокация тайёрламоқда, бунинг натижасида Россия Федерацияси АЭСда техноген фалокат яратишда айбланади”, дея иддао қилган у.

Унинг маълум қилишича, Украина Қуролли кучларининг 44-бригадаси (УҚК) бўлинмалари Никополь шаҳрида жойлашган ўқ отиш позицияларидан ЗАЭС ҳудудига артиллерия зарбаларини беришни режалаштирмоқда. 

“Уларнинг оқибатлари учун айб Россия Қуролли Кучларига юкланади”, дейди Конашенков.

Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучларининг 704-полкининг бўлинмалари Запорожье АЭС ҳудудида тўпланишга тайёрланмоқда. Уларга Киев томонидан уюштирилиши айтилаётган эҳтимолий провокацияни қайд этиш вазифаси қўйилган.

Конашенков ЗАЭСда провокация уюштирилиши ҳақидаги иддаоларига ҳеч қандай далил келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 август куни Украинанинг Львов шаҳрида Украина Президенти Владимир Зеленский, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида уч томонлама йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг