Бу ҳафта ҳаво ҳарорати пасаяди
Бу қизиқ
−
15:54 1688 1 дақиқа
Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30–35 даража атрофида, жанубда эса 37 даражагача бўлади.
Бугун, 29 июнь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг 1 июль куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади.
2 июль куни марказий вилоятларнинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, 3 июль куни эса Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32–34 даража бўлади.
Эртага, 30 июнь куни вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 30–32 даража бўлади.
1–3 июль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат 2 июль куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан кундузи 31–34 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилаётгани сабабли чанг-тўзон кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.