Британиянинг халқаро нуфузи Украинага етарлича ёрдам бермагани учун кескин тушди – ОАВ

Олам

image

2022 йилдан бери Украинага етарлича ҳарбий ёрдам берилмагани учун Британиянинг халқаро нуфузи кескин тушиб кетди ва Киев энди Германия, шимолий мамлакатлар ва Францияни яқинроқ иттифоқчи сифатида кўради. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигидаги юқори мартабали манбалар “The Daily Mail” нашрига маълум қилди.

Унга кўра, Европа иттифоқчилари Украинага етарлича ҳарбий ёрдам ва сиёсий кўмак кўрсата олмагани учун Британияни тарк этмоқда.

“Украиналиклар ҳозирда Лондоннинг позициясидан ҳафсаласи пир бўлган, Берлин ҳам Лондонга нима қилиши кераклигини айтди”, дейди Британия Мудофаа вазирлиги вакилларидан бири.

Британия Бош вазири Риши Сунакнинг вакилини ТАСС'га маълум қилишича, мамлакат расмийлари Украинага қўшин юбориш ниятида эмас. Сунак идорасининг аниқлик киритишича, улар Франция Президенти Эммануэль Макроннинг баёнотидан сўнг Украинага тўлиқ ҳарбий жойлаштириш имкониятини дарҳол рад этишган.

Эслатиб ўтамиз, Макрон 26 февраль куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда 20 га яқин Ғарб давлати вакиллари Россия Федерацияси билан можарода Украинани янада қўллаб-қувватлашни муҳокама қилганда, Украинага Ғарб давлатларининг қуруқликдаги кучларини юбориш эҳтимоли мавзуси кўтарилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар ушбу мавзу бўйича консенсусга эриша олмаган, аммо келажакда бундай сценарийни ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Конференциядан сўнг, иштирокчи мамлакатларнинг аксарият вакиллари Украинага қўшин юборишни режалаштирмаганликларини ва бундан ташқари, Россияга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишларига қарши эканини билдирди.

Франция Ташқи ишлар вазири Стефан Сежурненинг 27 февраль куни берган баёнотига кўра, Ғарб ҳарбийларининг Украина ҳудудида бўлиши муайян турдаги ёрдам кўрсатиш, жумладан, ҳудудларни миналардан тозалаш ва украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлашда талаб қилиниши мумкин, бироқ бу уларнинг можарода иштирок этишини англатмайди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг