Байден АҚШ қўшинларини Украинага юборишга қарши – Оқ уй
Олам
−
28 Февраль
5431Украинага қўшин юбориш бу давлатларнинг суверен қароридир. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар учун навбатдаги брифингда маълум қилди.
“Бу ҳар бир НАТО иттифоқчиси мустақил равишда қабул қилиши керак бўлган суверен қарор. НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ўзи НАТО ҳомийлигида қўшин жўнатиш режаси ёки нияти йўқлигини айтди”, дейди у.
Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Украинага қўшин жўнатиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, Кирби Президент Байден Америка қўшинларининг Украинадаги урушда иштирок этишига қарши эканини таъкидлади.
“АҚШ Президенти Байден ушбу можаронинг бошиданоқ Америка қўшинлари жанговар амалиётлар ўтказиш учун Украинада бўлмаслигини аниқ айтди”, дея таъкидлайди Оқ уй координатори.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Парижда Украинага ёрдам бўйича конференция якунида сўзга чиққан Франция Президенти Эммануэль Макрон Украина ҳудудига Франция қуруқликдаги қўшинлари киритилиши мумкинлигини истисно этмаганди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг эса альянс Украинага аскар юбориш ниятида эмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь