Британияда коронавируснинг яна бир янги тури аниқланди

Олам

image

Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг яна бир мутацияга учраган янги варианти аниқланди. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган. 

Унга кўра, Жанубий Африкадан келган икки кишида COVID-19 вирусининг яна бир варианти қайд этилган. 

Хэнкокнинг таъкидлашича, вируснинг ушбу тури янада юқумли ва янада кўпроқ мутацияга учраган бўлиши мумкин. 

Шу муносабат билан Буюк Британия Ҳукумати Жанубий Африкага ташриф буюришда чекловлар ўрнатади. Шунингдек, ушбу мамлакатдан келган ва улар билан боғланганлар учун мажбурий икки ҳафталик карантин жорий этилади. 

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 
Шундан сўнг Буюк Британия Ҳукумати янги чекловлар ўрнатилишини эълон қилди. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Шунингдек, бир қанча давлатлар янги турдаги коронавирус қўрқуви сабаб Буюк Британия билан авиарейсларни тўхтатган


Мақола муаллифи

Теглар

Британия коронавирус мутация

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made