Британияда COVID-19 нинг янги штами тарқалди

Саломатлик

image

Буюк Британияда бўғиқ овоз кўринишидаги аломатга эга бўлган Stratus коронавирусининг янги штами тарқалди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, Stratus'нинг иккита варианти мавжуд: XFG  ва XFG.3. Улар COVID-19  ҳолатларининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади.

“The Independent” нашрининг ёзишича, иммунитетнинг заифлашиши ва эмланганлар сонининг камайиши туфайли одамлар янги штамм билан касалланишга мойил бўлади.

Баъзи экспертлар Stratus ҳам вакцина иммунитетидан қочиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 22 июнь ҳолатида Stratus дунё бўйлаб COVID билан касалланганларнинг 22,7 фоизида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тузилган экспертлар гуруҳи COVID-19 пандемияси қандай бошланганини аниқлай олмаганди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Британия COVID-19 UKHSA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг