Британия ва Исроил Эронга қарши бирлашди 

Олам

image

Буюк Британия ва Исроил Эроннинг минтақавий таъсирига қарши курашиш учун биргаликда ишламоқда. Бу ҳақда бугун, 21 март куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэннинг Лондонга ташрифи муносабати билан берган баёнотида айтилади.

“Буюк Британия ва Исроил Эроннинг минтақадаги таъсири ва антисемитизм каби кенгроқ муаммоларга қарши биргаликда мустаҳкам туради”, дейилади баёнотда. 

Британия ТИВ хабарига кўра, 21 март куни икки давлат вазирлари Исроил ва босиб олинган ҳудудларда зўравонлик авж олгани, шунингдек, Украинадаги можарони муҳокама қилади. Учрашув Буюк Британия ва Исроил ўртасидаги 2021 йилда тузилган англашув меморандумига асосланган 2030 йилгача бўлган икки томонлама муносабатлар бўйича йўл харитасини имзолаш билан якунланиши керак.

“Йўл харитасида янги мультимиллион долларлик дастурлар, жумладан технология ва инновацияларни молиялаштириш бўйича икки мамлакатни технологик инқилобнинг олдинги сафларида ушлаб турадиган 20 миллион фунт стерлингга яқин (24,5 миллион доллар) қўшма мажбуриятлар эълон қилинган”, дейилади хабарда.

Лондон маълумотларига кўра, Буюк Британия ва Исроил ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми йилига тахминан 7 миллиард фунт стерлинг (8,5 миллиард доллар)ни ташкил этади. Қиролликда 400 дан ортиқ юқори технологияли компания фаолият кўрсатмоқда ва уларда сўнгги саккиз йил ичида 16 мингга яқин иш ўрни яратилган.

Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн ҳам Буюк Британияга келгач, ташриф давомида британиялик мавқедоши билан Эроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш йўлларини муҳокама қилиш ниятида эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил АҚШ билан Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Буюк Британия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made