Британия “Толибон” билан ишлаш шартини маълум қилди 

Олам

image

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги агар “Толибон” ҳаракати жангарилари ва уларнинг раҳбарлари “балаклаваларини ечиб”, Афғонистон ҳукуматига тинч йўл билан кирса, ушбу ташкилот билан ишлашга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилган.  

“Ҳукуматда қандай кучлар бўлмасин, агар улар аниқ халқаро меъёрларга риоя қилса, унда Буюк Британия Ҳукумати ўзаро таъсир кўрсатади”, деган Уоллес. 

Британия ҳукуматига кўра Афғонистондаги фуқаролар урушини тинч йўл билан ҳал қилиш учун прагматик ёндашувдан фойдаланиш зарур. 

“Давлат қурилиши маблағ ва қўллаб-қувватлашни талаб қилади”, деган Уоллес “Толибон”нинг халқаро миқёсда тан олиниши истагига ишора қилиб. 

Аввалроқ, “Толибон” Афғонистонда сулҳга эришиш шартини маълум қилиб, бунинг учун томонлар сиёсий келишувга эришиши кераклигини таъкидлаганди.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Британия

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг