Британия Россияга қарши янги санкциялар киритди
Олам
−
26 Апрель 2022
7709Британия ҳукумати Украина халқига қарши ишлатилиши мумкин бўлган товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда қироллик Ташқи савдо вазирлигининг кеча, 25 апрель куни эълон қилинган баёнотидан маълум бўлди.
“Буюк Британия, шунингдек, Россиянинг Украинанинг қаҳрамон халқига зулм қилишда фойдаланиши мумкин бўлган маҳсулот ва технологияларни экспорт қилиш тақиқлангани ҳақида эълон қилмоқда. Тақиқланган маҳсулотлар қаторига эшитиш ва кузатув ускуналари ҳам кириши мумкин”, дейилади ҳужжатда.
Идора, шунингдек, Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун импорт божлари ва квоталар бекор қилинишини эълон қилди.
“Украинадан импорт қилинадиган товарларга барча тарифлар нолга туширилади ва эркин савдо келишувига мувофиқ барча квоталар [Украинадан импорт учун] бекор қилинади. Бу Украинани иқтисодий қўллаб-қувватлашни таъминлайди”, деган ҳукумат.
Таъкидланишича, божхона тўғрисидаги қарор Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўровига жавобан қабул қилинган.
Вазирлик баёнотида Британия Украинани кенг кўламли иқтисодий қўллаб-қувватлаш доирасида Киевга 1 млрд фунт стерлингга тенг кредитни ҳам кафолатлайди.
LiveБарчаси