Британия махсус кучлари Афғонистондан қочиш учун паранжи кийиб олгани айтилди 

Олам

image

Британия махсус кучларининг бир гуруҳ аскарлари аёллар кийимида Афғонистондан эвакуация қилинган. Бу ҳақда “Daily Star” нашри ўз манбаларига таяниб, хабар бермоқда.

Қайд этилишича, гап Британия Махсус ҳаво хизматининг (SAS) 20 нафар аскари ҳақида бормоқда. Улар Афғонистон жанубида ўз миссиясини бажараётган бўлган. Бироқ, раҳбарият уларни мамлакатдан эвакуация қилишни буюрган.

Маълум бўлишича, улар Афғонистонни тарк этиш учун мамлакат жанубидан пойтахт Қобулга ўзлари мустақил келиши керак бўлган. Шу сабабли улар аёллар кийими ва ёпинчиқларидан фойдаланган.

“Улар ҳарбий техникасининг катта қисмини ташлаб кетишга мажбур бўлди”, дейилади хабарда.

Газетанинг ёзишича, махсус кучлар аёллар кийимини кийгач, бешта таксига буюртма берган ва шу тариқа Афғонистон пойтахтига етиб олган. Афғонистон махсус кучларида хизмат қилган бир аскар эса британияликларга “Толибон” қўл остидаги назорат пунктларидан ўтишда ёрдам берган. 

“Хавфли пайтлар бўлди, лекин ҳатто, толиблар ҳам аёл кишининг паранжисини ечишни хоҳламади”, дейди нашр манбаси.

Натижада бир гуруҳ инглиз ҳарбий хизматчилари Қобул аэропортига муваффақиятли етиб олган ва мамлакатни тарк этган.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг