Британия коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланмоқчи

Олам

image
Буюк Британия Бош вазири коронавирусга чалинди north_east

Буюк Британия Бош вазири коронавирусга чалинди

Буюк Британияда итларни коронавирус инфекциясини искаш орқали аниқлашга ўргатишмоқчи. Таъкидланишича, бу касалликни аниқлаш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда итлар одамнинг саратон касаллигини, Паркинсон касаллигини, безгак ва турли бактериал инфекцияларни аниқлай олишади. Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби, Дурҳам университети ва Буюк Британиянинг "Medical Detection Dogs" хайрия ташкилоти одамларда COVID-19ни аниқлаш учун итларнинг ҳид билиш қобилиятидан фойдаланиш мумкин ёки йўқлигини аниқлашга киришилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, олти ҳафта ичида одамларда коронавирусни аниқлаш учун итларни ўргатиш мумкин. Шундан сўнг, аэропортларда келган йўловчиларни текшириш учун ушбу махсус итлардан фойдаланиш мумкин. Мутахассислар, шу билан бирга, итлар касалликнинг аломатлари ҳали кўп даражада ўзини намоён қилмаган одамларда ҳам касалликни аниқлай олишига ишонади.

"Аслида, биз итлар коронавирусни аниқлай олишига аминмиз. Биз ҳозирда вирусни итларга “танитиш" учун ҳаракат қилаяпмиз. Мақсад итларнинг барчасини, шу жумладан, касаллик симптомлари бўлмаганларни ҳам аниқлашдир ”, дейди хайрия асосчиси Клейр Гест.

Таъкидланишича, ташкилот бундай усул соғлиқни сақлаш тизимининг чекланган ресурсларидан фақат улар ҳақиқатан ҳам зарур бўлган ҳолатларда фойдаланишга имкон беради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 14 751 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 761 нафари вафот этган, 151 нафари эса соғайиб кетган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Коронавирус Итлар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг