Британия қироли шифохонага ётқизилади
Олам
−
18 Январь
4302Британия қироли Чарльз III келаси ҳафта простата безини даволаш учун шифохонага ётқизилади. Бу ҳақда BBC Букингем саройига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 75 ёшли монарх муолажа олади, айни пайтда унинг аҳволи қониқарли. Қиролнинг даволаниши ортидан унинг омма олдидаги чиқишлари бошқа пайтга қолдирилади.
"Ҳар йили минглаб эркаклар сингари, қирол простата бези касаллиги сабабли даволанади", дейилади баёнотда.
BBC'га кўра, простата безининг кенгайиши 50 ёшдан ошган эркакларда кўп учрайди. Одатда бу жиддий эмас ва беморда простата саратони ривожланиши хавфи юқорилигини англатмайди.
Чарльз III нинг шифохонага ётқизилиши эълон қилинишидан бироз аввал қироллик оиласи ҳам бир кун олдин 42 ёшли Уэльс маликаси Кэтриннинг қорин бўшлиғида операция ўтказилганини маълум қилганди. Лондондаги хусусий клиникада операция муваффақиятли ўтказилган.
“Малика яна 10-14 кун шифохонада ётади. Тиббий маслаҳатга кўра, у Пасха байрами олдидан давлат вазифаларига қайтиши даргумон”, дейилади қироллик оиласи баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Пентагон раҳбари Ллойд Остин простата саратонига чалингани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь