Британия фуқароларини Исроил ва Фаластинга бормасликка чақирди
Олам
−
07 Октябрь
1550Буюк Британия ўз фуқароларини Исроил ва Фаластин ҳудудларига бормасликка чақирди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Британия фуқаролари ва Британия визасига эга бўлганлар имкон қадар Ғазони тезроқ тарк этиши ва ҳукумат билан тезроқ алоқага чиқиши керак.
Шунингдек, вазирлик фуқароларига Ғарбий Соҳилга бўлган барча саёҳатлардан воз кечиши кераклигини таъкидлаган.
“Ҳарбий амалиётлар натижасида хорижлик фуқароларнинг Ғазодан чиқиб кетиши учун ҳозирча чиқиш йўллари мавжуд эмас, бироқ биз Исроил, Миср ва Иордания расмийлари билан муқобил йўлларни ўрганиш устида ишлаяпмиз”, дейилади Британия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Бундан ташқари, Британия Ғазо ҳудудидаги фуқароларига ҳар қандай снаряд қолдиқлари ва унинг парчаларига дуч келганида улардан дарҳол узоқлашиб, маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистон Республикаси Яқин Шарқдаги оғир сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Исроил, Эрон ва Ливандаги фуқароларини эвакуация қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Шоҳжаҳон Мажидов
LiveБарчаси