Британия дунёдаги потенциал террорчилар ҳақида маълумот берди 

Олам 6367
image

Ҳозирда дунёда потенциал террорчилар сони 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган терактлар даврига қараганда кўпроқ. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес “Sky News” телеканалига берган интервьюсида гапирган.  

У, шунингдек “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келган Афғонистонда охирги бир ой ичида содир бўлган воқеалар “глобал террорчилик хавфининг кучайишига” олиб келганини тан олган. 

“Таҳдид сўзсиз ўсиб бормоқда. Бу технология ва билимларнинг интернет орқали тарқалиши оқибатларидан биридир, бу нафақат одамларни даҳшатли хатти-ҳаракатларга ундаш, балки уларга қандай қилиш кераклигини тушунтиришга имкон беради. Менимча, таҳдид айнан бир ҳудудда ўсмаган, лекин, чегарани кесиб ўтиб, зўравонлик сари борадиган одамлар сони ҳозир олдингидан кўра кўпроқдир”, деган Уоллес. 

Уоллесга кўра, ҳозирда британиялик таҳлилчилар йигирма йил олдинги фожиали воқеалар билан таққосланадиган йирик террорчилик ҳужумларини кутмайди, лекин махфий хизматлар “қандай қилиб теракт содир этиш тўғрисида билимга эга бўлган бутун одамлар гуруҳи борлигини” таъкидлайди. 

Вазирга кўра, агар келгусида Афғонистонда террорчи гуруҳлар фаол ҳаракатлана бошласа, Лондон таҳдидга қарши курашиш учун янги учувчисиз самолётлардан фойдаланиши мумкин. 

“Биз дунёнинг исталган бурчагида Британия фуқаролари ва бизнинг иттифоқчиларимизга қарши таҳдидга дарҳол жавоб бера оламиз”, деган Уоллес.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 2.9
t
×