“Британча” штамм аломатсиз кечиши мумкинми, унинг асоратлари қандай?

Саломатлик

Коронавируснинг “британча” штамми бошқа турлар сингари, шу билан бирга, COVID-19 штамми сингари аломатларсиз кечиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди. 

“Британча” вирус бошқа вируслар қатори, шу билан бирга, COVID-19 штамми сингари аломатларсиз кечиши мумкин. Ўзбекисатонда қайд этилган беморда ҳам аломатлар сезилмаган ва унинг аҳволи ҳозир яхши. Унда жиддий клиник белгилар кузатилмаган. Бундан кўриниб турибдики, бу касаллик ҳам енгил ва симптомларсиз ўтади. Организмнинг иммун тизими бу касалликка курашишга қодир бўлмаса ёки организм ўзи ночорлашган ва қувватсизлашган бўлса, “британча” вирус аломатлари билинади”, дея Отабековнинг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

Таъкидланишича, вирус енгил кечса, асоратсиз бўлади. Касаллик оғир шаклда бўлса организм тўқималкарини зарарлаганидан келиб чиқиб ўзига яраша асоратлар қолдиради.

Нурмат Отабеков қандай шароитди Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида ҳам маълумот берди ва бу даражага келмаслик учун нималар қилиш кераклигини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг