“Британча” коронавирусни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

Жамият 6176
image

Коронавируснинг Буюк Британияда пайдо бўлган штаммини Ўзбекистонга умуман киритмасликнинг имкони йўқ эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосар Нурмат Отабеков брифингда шундай фикр билдирди.

“Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60 га яқин давлатларида бу штамм аниқланди”, деди Отабеков.

У сўзида давом этиб, “британча” штамм авж олаётган қатор давлатларга парвозлар тўхтатилганига қарамай, вирус учинчи давлат орқали кириб келиш имконияти бор бўлганини эслатиб ўтди.

“Коронавируснинг “британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирус оиласи билан Дубайга бориб келган 10 ёшли қизда аниқланди. У жорий йилнинг 23 январида Тошкентга қайтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
t
×