BRICS ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 114 та медаль олди
Спорт
−
24 Июнь
7170Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган BRICS ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 114 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Бугун, 24 июнь куни ўз поёнига етган 6-BRICS ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 17 та олтин, 39 та кумуш ва 58 та бронза, жами 114 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 13-24 июнь кунлари 90 та жамоа иштирокида кечган ўйинларда Россия биринчи, Беларусь иккинчи ҳамда Хитой жамоалари учинчи ўринни банд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов BRICS ўйинларида ғолиб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь