Баҳодир Жалолов BRICS ўйинларида ғолиб бўлди (видео)
Спорт
−
22 Июнь
13631Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган 6-BRICS ўйинларида чемпион бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
+92 кг вазн финалида Жалолов беларуслик Владислав Смягликовдан устун келди.
Жалоловдан ташқари -92 кг вазнда баҳс олиб борган ўзбекистонлик боксчи Мадиёр Сайидраҳимов, финалда мезбон Рамазан Ҳанапиевни мағлубиятга учратди. -67 кг вазнда Шавкатжон Болтаев мезбон Карен Соловёвни мағлубиятга учратиб, мусобақанинг чемпионига айланди. Ўз вазнида Ҳавасбек Асадуллаев мезбон Сергей Колденковга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Дилшод Абдумуродов турнирнинг кумуш медалига эга чиқди.
LiveБарчаси
Доллар курси ошди.
26 Ноябрь