Бразилиялик мухлис мол-мулкини Неймарга васият қилди
Спорт
−
30 Июнь 2023
17222Бразилиялик 30 ёшли эркак барча мол-мулкини ПСЖ футболчиси Неймарга васият қилиб қолдирди. Бу ҳақда “Metropoles” хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг мухлиси ўлимидан кейин бойлиги ҳукуматга ёки ўзаро келишмовчилиги бўлган қариндошларига ўтиб кетишини хоҳламайди.
“Мен энди 31 ёшга тўламан, аммо соғлиғим унчалик яхши эмас. Яқинда ўлиб қоладиган бўлсам, мол-мулким мен ёмон кўрадиган қариндошларим номига ёки ҳукуматга ўтиб кетишини истамайман”, дейди у.
Шунингдек, эркак ПСЖ ҳужумчиси билан кўп томонлама таниш эканлигини таъкидлаб, бойликларини футболчига қолдираётганидан афсусда эмаслигини билдирган.
“Менга Неймар ёқади, мен у билан кўп жиҳатдан танишман. Унинг отаси билан бўлган муносабати менга аллақачон вафот этган дадамни эслатади. Мен Неймарнинг очкўз эмаслигини биламан, бу ҳозирги кунда кам учрайди”, дейди футболчининг мухлиси.
Маълум бўлишича, эркак васиятномани расмийлаштириш учун тахминан 75 евро сарфлаган. Унинг қанча мол-мулкка эга экани эса ҳеч қайси манбада келтирилмаган.
LiveБарчаси