Қайнаётган Бразилия. Президент тарафдорлари терроризмда айбланди

Олам

image
Жанубий Америкада коронавирус кенг тарқалишига Бразилия Президенти айбдор – Венесуэла north_east

Жанубий Америкада коронавирус кенг тарқалишига Бразилия Президенти айбдор – Венесуэла

Бразилия парламенти Депутатлар палатаси раҳбари Родриго Мая мамлакат Президенти Жаир Болсонару тарафдорларини терроризмда айблади. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

"Кеча улар ҳамшираларни қўрқитишди, бугун эса улар журналистларга ҳужум қилишди. Эртага уларни ишларини маъқулламаган яна кимдир жабрланади”, дейди Мая.

Мая фикрига кўра, мамлакат институтлари "терроризм усуллари" дан фойдаланиб, Болсонару тарафдорларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришлари ва тегишли чораларни кўришлари керак.

Хабар берилишича, кеча, 3 май куни Бразилияда мамлакатнинг амалдаги Президенти Жаир Болсонаруни қўллаб-қувватлаш учун митинг бошланди. Намойишчилар пойтахтнинг бир туманида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Жаир Болсонору коронавирус хавфига қарамай мамлакатда жиддий чоралар кўрмаяпганликда айбланиб келмоқда. У ҳатто штат губернаторларининг чекловлар қўллашини танқид қилиб бу чекловларни олиб ташлашга чақирган. Мамлакат аҳолисининг деярли ярми уни лавозимидан кетишини хоҳламоқда. Ҳозирда мамлакат бўйлаб карантин жорий қилинмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан боғлиқ 97 100 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 40 937 нафари соғайган, 6 761 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 49 402 кишини ташкил қилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаир Болсонару Коронавирус Бразилияда

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг