Бразилияда торнадо оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 7 ноябрь куни Бразилиянинг Парана штатидаги Рио-Бониту-ду-Игуасу муниципалитетида кучли торнадо содир бўлди. Табиий офат оқибатида беш киши ҳалок бўлган, тахминан 130 киши жароҳат олган. Бу ҳақда CNN Brasil хабар берди.

Штат ҳокимияти маълумотига кўра, Парананинг ғарбий, жануби-ғарбий ва жануби-марказий ҳудудларида бир нечта кучли бўронлар кузатилган. Атроф-муҳитни мониторинг қилиш тизими шамол тезлигини 180-250 км/соат деб қайд этган, айрим ҳудудларда эса шамол тезлиги дастлабки маълумотларга кўра 250 км/соатдан ҳам ошган.

Метеорологларнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан таҳлил ишлари давом этмоқда.

“Биз мониторингни давом эттирамиз, фуқаролик мудофааси билан биргаликда суратлар ва аэротасвирларни ўрганамиз. Зарурат туғилганда ҳодисанинг интенсивлиги қайта таснифланиши мумкин, чунки бу жуда жиддий воқеа бўлди”, дейилади мутахассислар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марказий ва жанубий Филиппин оролларига ёпирилган “Калмаэги” тайфуни оқибатида камида 140 киши ҳалок бўлгани, яна 127 нафар инсон бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия торнадо Парана штати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг