Бразилия терма жамоасига жиддий жароҳат хавф солиб турибди

Спорт 4303
image

Бразилиялик ҳужумчи Неймар Сербия билан Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида тўпиғидан жароҳат олди. Бу ҳақда Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Лесмар маълумотига таяниб "Globo Esporte" нашри хабар берди.

Учрашув бразилияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳснинг 79-дақиқасида Неймар захирага олинди.

"Неймар ўнг тўпиғидан жароҳат олди. Унинг оёғида шиш пайдо бўлди. Футболчининг жароҳати жиддий ёки жиддий эмаслиги 1-2 кунда маълум бўлади", дейди Лесмар.

Маълумот учун, Неймар ҳозирда 30 ёшда, у 2017 йилда Испаниянинг "Барселона"сидан 222 миллион еврога эвазига Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтганди. Бразилия терма жамоаси таркибида у 2013 йилги Конфедерациялар кубоги ва 2016 йилги Олимпиадада чемпион бўлган. Ҳужумчи терма жамоа сафида 121 та ўйин ўтказиб, 75 та гол урган.

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Бразилия терма жамоаси 28 ноябрь куни Швейцария термаси билан баҳс олиб боради.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
Теглар
t
×