Бразилия Президенти яҳудийлардан узр сўраши керак – Исроил
Олам
−
19 Февраль
8465Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силвани Ғазо секторидаги урушни Гитлернинг яҳудийларга қилган қирғини билан солиштиргани ортидан “персона нон грата” деб эълон қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
У Бразилиянинг мамлакатдаги элчиси Яд Вашем билан учрашгани, Бразилия раҳбари яҳудийлардан узр сўрамагунча ва Исроилни Гитлер Германияси билан солиштиришдан воз кечмагунича Исроилда "исталмаган шахс" сифатида қолишини билдирган.
"Биз буни кечирмаймиз ва унутмаймиз – ўзим ва Исроил фуқаролари номидан мен Президент Лула токи у узр сўрамагунича мамлакатда “персона нон грата” деб эълон қилинади", деган Кац португал тилида ёзган постида.
Қайд этиш керакки, кеча, 18 февраль куни Бразилия раҳбари Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни геноцид деб таъкидлаб, буни Адольф Гитлернинг яҳудийларга нисбатан муносабатига қиёслаган. Кейинроқ эса Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху бундай баёнотларни чегарадан ўтиш деб атаган эди.
LiveБарчаси