Нетаньяху Бразилия Президентини “қизил чизиқ”ни кесиб ўтишда айблади
Олам
−
19 Февраль
6799Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг яҳудий давлатини Гитлер Германияси билан таққослаганини “қизил чизиқ”дан ўтиш деб атади. Ҳукумат раҳбарининг баёноти унинг идораси томонидан эълон қилинди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Силванинг сўзлари "уятли ва қўрқинчли".
"Бу Холокостни аҳамиятсиз қилиш ҳамда яҳудий халқи ва Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига зарар етказишдир", дейди Нетаньяху.
Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац эса Бразилия Президентининг сўзларидан сўнг Бразилия элчиси ТИВга чақирилиб, норозилик билдиришини айтди.
Вазир да Силванинг сўзларини "шармандали ва қўпол" деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва Аддис-Абебадаги Африка Иттифоқининг 37-саммити чоғида Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузини геноцид деб атаган ва уни Адольф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслаганди.
LiveБарчаси