Бразилия Президенти икки операциядан сўнг шифохонадан чиқди

Олам

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва икки операциядан сўнг шифохонадан чиқарилди. Эндиликда у ўз вазифаларини бажаришга қайтади, аммо шифокорлар унга 15 кун давомида жисмоний зўриқишларни чеклашни ва самолётда парвозлардан воз кечишни тавсия қилган. Бу ҳақда “G1” нашри хабар берди.

“Бизнинг беморимиз соғайиб кетгани, кутилганидан ҳам яхшироқ натижаларга эришилгани мен ва бутун жамоамиз учун қувончли бўлди. Президент шифохонадан уйига қайтиш учун рухсат олди”, дейди шифокор Ана Ҳелена Гермолио.

Президентнинг ўзи журналистларга ҳозирда ўзини тўлиқ соғлом ҳис қилаётганини ва уйига қайтаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябрь куни Лула да Силва ҳаммомда йиқилиб, бошининг орқа қисмини жароҳатлаганди. 9 декабрь куни эса Бразилия Президенти бош оғриғидан шикоят қилиб, Бразилия шаҳридаги шифохонага борган. Текширув натижасида мияга қон қуйилиши аниқланган. Давлат раҳбари Сан-Паулу шаҳридаги шифохонага юборилиб, у ерда бош мияда икки марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Президентнинг вазифаларини шу вақт давомида вице-президент Жералду Алкмим бажарган. 

Луис Инасиу Лула да Силва жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этиш учун Россияга бориши керак эди, аммо у парвозини бекор қилганди. Бразилиядаги Cirio Libanes шифохонаси томонидан эълон қилинган тиббий хулосага кўра, сиёсатчига узоқ масофаларга ҳаво қатновидан қочиш тавсия этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Луис Инасиу Лула да Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг