Бразилия Лавровнинг самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортди

Олам

image

Бразилия АҚШнинг иккиламчи санкцияларига тушиб қолиш хавфи туфайли Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортди. Бу ҳақда кеча, 22 февраль куни “Aero Telegraph” портали хабар берди.

Манбага кўра, Лавров Рио-де-Жанейродаги G20 саммитидан Бразилия Президенти Лула да Силва билан учрашиш учун Россия ҳукуматининг Ил-96 самолётида учиши керак эди. Улар Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортгач, Бразилия томони Россия вазирини Бразилия Ташқи ишлар вазири Мауро Виейранинг самолётида “йўл-йўлакай” Лула билан учрашувга учишни таклиф қилди.

“Aero Telegraph”нинг таъкидлашича, томонлар Сергей Лавров Президент билан суҳбатдан сўнг Россия ҳукуматининг Ил-96 самолётини бошқа жойда ёнилғи билан тўлдиришга келишиб олган.

Кейинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова вазирнинг самолёти парвозга тайёрлигини, ёнилғи билан тўлдирилганлигини айтди. 

“Самолётга ёнилғи қуйилди, Бразилия томони логистика билан таъминлади”, дейди Захарова. 

Лавровнинг ўзи журналистларга ҳозирги вазиятни шундай изоҳлади: 

"Бразилияда Ғарб корпорацияларига тегишли бўлмаган самолётларга ёнилғи қуядиган компаниялар деярли йўқ. Бразилия томони бу масалани ҳал қилиш учун ҳамма нарсани қилди", дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Бразилия Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг