Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари жинсий зўравонликда айбланмоқда

Спорт

image

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Бразилия Футбол Конфедерацияси (CBF) президенти Рожерио Кабокло жинсий тажовуз қилгани туфайли ташкилот Бош ассамблеяси томонидан 21 ойга лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

У 2023 йил март ойига қадар футбол соҳасида фаолият юритмайди. Шунингдек, ушбу ҳолат Рио де-Жанейро штати прокуратураси томонидан ҳам текширилмоқда.

Ваколат муддати 2019 йилда бошланган 48 ёшли Кабокло Конфедерациянинг ахлоқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойида ўз лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Эдналдо Родригес тайинланганди. 

“Футбол федерацияларини бошқарадиган 27 сайловчининг барчаси Кабоклога қарши иш билан танишиш имкониятига эга бўлди. Ҳаммамиз аёлларга нисбатан зўравонликларга қарши курашишимиз керак. Бундай ҳолат кўз ўнгимизда содир бўлиши мумкин эмас”, дейди Эдналдо Родригес.

Эслатиб ўтамиз, Кабокло CBF президентлигига қайтиши учун атиги еттита овоз олиши керак эди. Бироқ, футбол федерациялар раҳбарларининг барчаси уни четлатиш учун овоз берган.

Маълумот учун, Кабоклонинг президентлик давридаги сўнгги асосий вазифаси Бразилия президенти Жаир Болсонарони эпидемиологик вазиятга қарамасдан 2021 йилги Америка кубогини Бразилияда ўтказишга кўндириш бўлган ва бу амалга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Бразилия футбол конфедерацияси Кабокло CBF

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг