Брэд Питт собиқ хотини устидан судда ғалаба қозонди

Маданият-санъат

image

60 ёшли Брэд Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жоли билан Франциядаги вино заводи тақдири бўйича суд курашининг сўнгги босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда “Тhe Standard” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ Анжелина Жоли Лос-Анжелес Олий судининг дастлабки қарорини бекор қилишга уриниб, апелляция шикояти берган. Бўлиб ўтган навбатдаги суд жараёнида Брэд Питт Провансдаги “Chateau Miraval” вино заводи учун ҳуқуқий курашда ғалабани қўлга киритди.

Маълум бўлишича, Актриса Анжелина Жоли 2021 йилда мазкур бизнесдаги улушини Питтнинг розилигисиз россиялик олигарх Юрий Шефлерга сотган. Актёрнинг шу ҳақидаги даъвоси судда қаноатлантирилган. Шунингдек, судья Жолининг адвокатлари томонидан қўйилган Питтнинг хатти-ҳаракатлари бемаъни, ёмон ниятли ва баҳсли схеманинг бир қисми экани ҳақидаги айбловларни рад этди.

Маълумот учун, Голливуд кино юлдузлари 2008 йилда “Chateau Miraval”ни 25 миллион еврога сотиб олган. 2022 йилда у ерда ишлаб чиқилган атиргул виноси бренди 15 миллион евродан ортиқ фойда келтирган. Гап бизнесда етакчи роль ўйнайдиган кўпикли атиргул шароби ҳақида кетмоқда.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Анжелина Жоли Брэд Питт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made