БП ва ИИВнинг қийноққа солиш бўйича ҳисоботи Сенат мажлисида муҳокама қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси, эртага, 21 октябрь куни бўлиб ўтади.  Бу ҳақда кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши навбатдаги йиғилишида қарор қилинди. 

Сенат мажлисида қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ҳаракатлар ҳам муҳокама қилинади. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда:

•    “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
•    “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади. 

Бундан ташқари, Жиззах вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини эшитиш ҳам назарда тутилган.

Қолаверса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, қолаверса, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари борасида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги терговдаги қийноқлар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг