БП Тўра Боболовга тегишли экани айтилган ҳақоратларга тўла аудио бўйича текширув бошлади

Жамият

image

Бугун, 18 август куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувлар бўйича текширув бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда”, дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аудиоёзувда ҳоким экани айтилган шахс Ангор тумани прокурорини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. Ўз навбатида, ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам ҳокимга жавоб қайтарган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги аудиоёзув февраль ойида ўтказилган ҳоким соатидан ёзиб олингани ва монтаж қилиниб, турлича талқин қилинаётганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

669

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг