БП Самарқанддаги қотиллик иштирокчилари ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
10 Май 2022
11620Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фуқаро пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Икки киши мазкур қотилликда гумонланувчи сифатида терговга тортилганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Каттақўрғондаги қотиллик бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 7 май куни соат 22:30 ларда 40 ёшли фуқаро О.Қ. ва 35 ёшли Ғ.Қ. Каттақўрғон тумани, Найман маҳалласида яшовчи қариндошлари Ф.Қ. Д.Қ., Б.Х. ва Х.Ғ. билан келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан Ф.Қ.ни турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда, Ф.Қ. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонага олиб кетилаётганда, йўлда вафот этган.
8 май куни туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.