Самарқандда фуқаро пичоқлаб ўлдирилди
3-саҳифа
−
10 Май 2022
10634Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Элмурод Қурбонов” фермерлар уюшмаси Қўймадуз қишлоғида мудҳиш қотиллик рўй берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни Каттақўрғон тумани, “Найман” маҳалласи, Қўймадуз қишлоғида қотиллик жинояти содир этилган.
Суд тиббий экспертизасининг 8 май кунидаги маълумотномасида, марҳум Ф.Қ.нинг танасида, яъни ўнг елка бўғими, ўнг тирсак бўғими, ўнг тизза бўғими соҳасида, ҳамда кўкрак қафаси чап томонида шилинмалари, кўкрак қафаси орқа юзасида санчилиб кесилган яралари, кўкрак қафаси орқа юзаси плевра бўшлиғига тешиб ўтиб, иккала ўпкани жароҳатловчи санчилиб кесилган яралари бўлиб, марҳумнинг ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.