БП дарс вақтида вафот этган ўқувчининг ўлими сабабларини очиқлади
3-саҳифа
−
17 Сентябрь 2020
47356Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қизнинг вафоти сабабларига аниқлик киритди.
Маълум қилинишича, марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайнланган.
Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеа қандай бўлганди?
Ҳодиса 3-соатда – информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи хушидан кетган. Дарс ўтаётган икки ўқитувчи бошқа ўқувчиларни синфдан чиқариб, хушидан кетган ўқувчини ҳамширага олиб боришган, шифокорлар ҳам етиб келган.
Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳотамованинг сўзларига кўра, дарс вақтида вафот этган 9-“В” синф ўқувчиси эрталаб мактабга келганда, унинг ҳолати жуда яхши бўлган. Тана ҳарорати ҳам жойида бўлган. Барча ўқувчилар қаторида антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.
Шу куни “Ҳаваслик” қишлоқ врачлик пункти шифокоралари 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган бўлган. Улар хушидан кетган ўқувчи қизга биринчи ёрдам кўрсатишган.
Воқеа жойида бўлган ҚВП шифокори Шаҳбоз Усмонов қизда биринчи ҳаётлик белгиларини текшириб, ҳеч қандай белги кўринмаган бўлса-да, унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширган. 15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам беморда ҳаётлик белгилари тикланмаган. Бундан ташқари, ўқувчи қизга ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо бунинг фойдаси бўлмаган.
LiveБарчаси