БП 14 ёшли қиз зўрлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
3-саҳифа
−
17 Март 2021
13695Аввалроқ, Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз ўғирлаб кетилгани ва зўрлангани ҳақида хабар тарқалгани ва вилоят ИИББ ҳолатга изоҳ бергани хабар қилинганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ҳақида расмий маълумот берди.
Аниқланишича, ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани прокурори томонидан 2020 йил 30 сентябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, жиноят ишига жалб қилинган гумондор шахсни айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун асослар етарли эмаслиги, тайинланган экспертизалар хулосалари тайёр бўлмаганлиги сабабли 2020 йил 30 октябрь куни жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки суриштирув харакатлари жиноят-процессуал тартибида ҳаракатдан вақтинча тўхтатилган.
Мазкур жиноят иши 2021 йил 13 февраль куни қайта тикланиб, тергов ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш, айбланувчи, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш учун ҳолатга гувоҳ бўлган шахсларни терговга жалб қилиш зарурлиги сабабли жиноят иши тергов органига ўтказилган.
Ҳозирда Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь