Тошкент вилояти ИИББ тажовузга учраган 14 ёшли қиз бўйича изоҳ берди

Жамият 31967
image
-

Куни кеча ЎзАда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқ ўғирланиб, зўрлангани ҳақида хабар эълон қилинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати 14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар билан боғлиқ ҳолат бўйича изоҳ берди. Унга кўра, ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан прокуратура органлари ва вилоят ИИББ назоратида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, ўтган йил 16 сентябрь куни Ўрта Чирчиқ туманда яшовчи фуқаро Б.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. 

Аризада 2006 йилда туғилган қизи Д.О. 11 сентябрда уйдан чиқиб, бедарак йўқолганлигини, уни топишда кўмак сўрайди. Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида вояга етмаган қиз 26 сентябрь куни Нурафшон шаҳрида эканлиги аниқланади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уйига қайтарилади.

Ҳолат бўйича вояга етмаган Д.О. билан ўтказилган суҳбатда ҳақиқатан ҳам 2020 йил 11 сентябрь куни ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро А.Х. билан биргаликда чиқиб кетганини маълум қилган.

Шунингдек, гумондор 1991 йилда туғилган А.Х. ўз кўрсатмасида, фуқаро Д.О. унга ўзини 2000 йилда туғилганлигини айтиб таништирганини ва ижарада яшаш учун уй топиб беришини сўраганини, шу сабабли унга Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирини ижарага олишга ёрдамлашганини, лекин ижара уйда Д.О.нинг бир ўзи яшаганлигини маълум қилган.

Суруштирув давомида, вояга етмаган Д.О. уйидан чиқиб кетган вақтда отаси Б.А. турмуш ўртоғи Д.А. билан (2017 йилдан 2020 йил 16 сентябргача) Россияда бўлганликлари аниқланган.

Вояга етмаган Д.О.га нисбатан тайинланган судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизаси хулосаси олинмаганлиги сабабли 2020 йил 30 октябрда жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки суриштирув ҳаракатлари тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши қайта тикланган ва тергов жараёнида барча ҳолатлар аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1589
Рейтинг: 3
t
×