Бозорларда шакар, ёғ ва гўшт қанчадан сотиляпти?
Жамият
−
10 Июнь 2022
12610Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида ўсимлик ёғи 15 500 – 28 000 сўмдан, шакар 9500 – 16 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм
Картошка (1 кг) – 2500 – 8000 сўм
Пиёз (1 кг) – 2000 – 6000 сўм
Сабзи (1 кг) – 1500 – 6000 сўм
Тухум (10 дона) – 7000 – 15 000 сўм
Гуруч (1 кг) – 4500 – 22 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 500 – 28 000 сўм
Шакар (1 кг) – 9500 – 16 000 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.