Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
30 Апрель 2022
7698Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 85 000 сўмдан, шакар 8800 – 13 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 27 апрель ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 72 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 85000 сўм
Картошка (1 кг) ➖ 2 500 – 8000 сўм
Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5000 сўм
Сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм
Тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм
Гуруч (1 кг) ➖ 4500 – 20 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 000 – 26 000 сўм
Шакар (1 кг) ➖ 8800 – 13 000 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси