Божхонада дўпписига $35,6 мингни яширган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 июн 1852 1 дақиқа
Андижонда божхона ходимлари 35,6 минг АҚШ долларини дўпписининг ичида яширинча олиб чиқишга уринган йўловчини тўхтатиб қолди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида фош қилинган. Қўшни давлатга чиқиб кетаётган 51 ёшли фуқаро бошидаги дўпписининг ичига 35,6 минг АҚШ долларини яшириб, олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган.
Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган мазкур нақд хорижий валюталар процессуал тартибда олиб қўйилган. Билдирилишича, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистондан резидентлар 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Навоий” чегара божхона постида йўлбарссимон бўғма илонни мамлакат ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолати фош этилган эди.

Live
Барчаси