Божхонада 8,6 тонна ноқонуний мева ушланди

Жамият

image

Бухоро вилоятида божхонадан 8,6 тонна меванинг ноқонуний олиб ўтилиши тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Б.Ю, Ш.Ж, К.З., ва С.Д бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, ушбу автоуловлар юкхоналарида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 130,3 миллион сўмлик 8,6 тонна киви мевалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона контрабанда

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made