Божхона қўмитаси мансабдори ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қўмита раҳбарияти АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳодисага изоҳ берди. 

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс бўлим ходими мақомидаги шахс бўлиб, тўловлар бўлимида ишлаган  ва у суғурта компанияси билан тил бириктирган. Божхона тизимида суғурта полиси асосида тўловларни маълум муддатга кечиктиришга рухсат бериш амалиёти бор.  

Божхона ходими суғурта компанияси билан келишиб, унинг манфаатини ноқонуний равишда ҳимоя қилган. Ходим ҳаракатлари икки ой давомида хавфсизлик ходимлари иштирокида кузатиб келинган, жиноят аломатлари тасдиқлангач эса ҳибсга олинган.  

“Бу ерда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш йўналишидаги бир амалиёт – суғурта компанияларидан тақдим қилинган суғурта полиси асосида маълум муддатга божхона тўловларини кечиктириш учун рухсат бериш ҳақида гап кетяпти. Рухсат бериш жараёнида ўша ходим суғурта компанияси билан жиноий тил бириктирган”, дейди Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов.

Қўмита раҳбарияти томонидан бу схемани аниқлаш бўйича топшириқ берилган. Жойлардан олинган маълумотлар асосида текширув натижасида 145 миллиардга яқин маблағ суғурталаш орқали ўзлаштиришга эришмоқчи бўлишгани аниқланган. 

Шунингдек, ходим қўмитанинг ўз хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2-3 ой кузатувда бўлган. Кузатув давомида унинг жиноий гуруҳларга аралашиб, уларнинг манфаатлари учун хизмат қилгани фош бўлган.  

“Хизмат текшируви асосида ходим 23 ноябрь куни ишдан бўшатилган эди. Бўшатилгандан кейин мана шу ҳаракатда жиноят элементлари бўлгани учун ходим бугунги кунда ҳибсга олинган. Ҳозирда 145 миллиард сўм зарардан 84 миллиард сўми ундиришга эришилган. Компаниянинг бир-икки ходими чет элга қочиб кетган, улар қидирувга берилган”, дейди Илҳом Мухторов.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқ Божхона қўмитаси суғурта компанияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг