Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари вафот этди

Жамият

image

Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саодат Абдуллаевна Мирзаева 51 ёшида вафот этди.

Ҳокимлик Саодат Мирзаеванинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Саодат Мирзаева 1969 йил 11 ноябрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 26 июндан ҳозирги вақтгача Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Саодат Мирзаева

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made