Бошқаларга эътибор бермайман – Месси Роналду билан рақобат ҳақида

Спорт 9846
image
-

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп” совринини “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналдудан кўра кўпроқ қўлга киритгани, унинг устун эканини кўрсатадими? Бу саволга Аргентина термаси сардори “France Football”га берган интервьюсида жавоб берди.

“Мен ҳар доим ўзимдан устун бўлишга ҳаракат қиламан ва бошқалар нима қилаётганига эътибор бермайман. Криштиану билан бир неча йил битта лигада иштирок этдик. Бу ажойиб эди ва бизнинг даражамиз ўсиши ва ривожланишига ёрдам берди. Лекин биз бир-биримизга нисбатан адоватда бўлмаганмиз”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси еттинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан сўнг, илк интервьюсида ўзини тарихдаги энг яхши футболчи эмаслигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Ушбу натижа мутлақ рекорддир. 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду овоз бериш якунларига кўра 6-ўринни эгаллади ва сўнгги 11 йил ичида биринчи марта кучли бешликдан тушиб қолди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 515
Рейтинг: 2.9
t
×