Бош вазир самарқандлик тадбиркорлар дардини тинглади
Жамият 18 Февраль 21:48
7182
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 18 февраль куни Самарқанд шаҳрида бир гуруҳ вилоят тадбиркорлари билан сайёр учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бош вазир кредит маблағларини олиш, электр энергия ва газ таъминоти, экспорт ва импортда юзага келаётган айрим муаммолар, эркин иқтисодий зоналарда коммуникация тизимларини такомиллаштириш сингари 45 дан ортиқ мурожаатларни қабул қилди.