Бош вазир кредитга квартира олмоқчи
Олам
−
14 Март 2023
11713Арманистон Бош вазири Никол Пашинян квартира сотиб олиш учун ипотека кредити олишни режалаштираётганини маълум қилди.
“Мен ҳам ипотека кредитига квартира сотиб олмоқчиман. Ҳозир квартирамни сотаман, лекин ўзим хоҳлаган нархга харидор чиқмаяпти. Ашотга (ўғли – таҳр.) қолдирдим, у ҳам сота олмайди”, дейди Арманистон Бош вазири матбуот анжуманида унинг бир неча партиядошлари янги бинолардан қиммат квартиралар сотиб олгани ҳақидаги ОАВ хабарларини изоҳлар экан.
Арманистонда ипотека фоизлари йилига ўртача 15%, муддати тахминан 20 йил.